Mehr-Muruvvat

Оғир аҳволдаги беморлар текин даволанади

Оғир аҳволдаги беморлар текин даволанади

Президентнинг 2026 йил 21 майдаги қарорига кўра, оғир беморларда тиббий текширув, даволаш ва жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда.

Бундай ёрдамлар оғир касалликка чалинганлар, онкологик ва гематологик беморлар ҳамда жигар-буйрак кўчириб ўтказишга муҳтож фуқароларга кўрсатилади.

Беморлар операция қилинади, даволанади ҳамда транслантация амалга оширилади. Барчаси бепул, давлат ҳисобидан.

Бу ёрдамларни олиш учун Соғлиқни сақлаш вазирилигининг Dmed иловаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ёки Президент Халқ қабулхонасига мурожаат қилиш мумкин.